Туризм соҳасидаги Энг яхши бизнес ғоялар фабрикаси ҳамда Миллий таомлар ва органик таомлар фестиваллари ўтказилади 

10:47 19 Август 2019 Жамият
133 0

Жаҳон туризм бозори йилдан йилга ривожланиб, тезкор суръатлар билан ўсиб бормоқда. Бугунги кунда туризм соҳасида қандай бизнес-ғоялар муҳим эканлигини билмоқчимисиз? Туристик йўналишда ўз бизнес режангизни ишлаб чиқмоқчимисиз? Ўзбекистонда биринчи марта сайёҳлик соҳасидаги инновацион ечимларга эга ҳамда замонавий туристик маҳсулотлар ва хизматларни яратиш бўйича энг яхши бизнес ғояларни аниқлаш мақсадида “Туризм соҳасидаги бизнес ғоялар фабрикаси” фестивалини ўтказиш режалаштирилган, деб хабар берди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси. Ушбу тадбирнинг кенг кўлами фестиваль иштирокчиларига инновацион стартаплар билан танишиш ва профессионаллардан маслаҳат олиш имкониятини беради. Шунингдек, бу йил Ўзбекистонда халқаро даражада Миллий ошхона ва органик егуликлар (мевалар, сабзавотлар ва полиз экинлари) фестивали бўлиб ўтади, тадбирдан мақсад – республиканинг гастрономик салоҳиятини “Taste of Uzbekistan Festival” ва “Organic Food Festival” бренди остида тарғиб қилиш. Мазкур тадбир кўп миллатли мамлакатимизнинг ижтимоий ва маданий моҳиятини ўзида жамлаган ҳодиса бўлиши кутилмоқда. Фестиваль давомида иштирокчилар миллий пазандачилик гуруҳлари билан танишишлари, таомлардан татиб кўришлари, мамлакатнинг етакчи қандолатчилари томонидан олиб бориладиган маҳорат дарсларида қатнашишлари мумкин. Ушбу тадбир мамлакатга ташриф буюрадиган сайёҳлар сонининг кўпайишига ёрдам бериб, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини шакллантиради, шунингдек, мамлакатимизнинг улкан гастрономик салоҳиятини очиб беради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019