Туризм қўмитаси делегацияси Польшага нега борди?

17:48 17 Апрель 2019 Жамият
216 0

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хорижлик меҳмонларни жаннатмонанд юртимизга жалб этиш борасида ташаббуслар кўрсатишда давом этмоқда.

Чунончи, шу кунларда Туризм қўмитаси делегацияси Польшанинг Варшава шаҳридаги ватандошларимиз билан учрашди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилди.

Унда соҳа мутахассислари томонидан Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини намоён этувчи тақдимотлар ўтказилди. “Xорижда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб этишда ватандошларнинг ролини ошириш” мавзусидаги маъруза кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди.

Тадбир давомида ўзбек миллий таомлари тайёрланди, чет элдаги ватандошларимиз билан бир дастурхон устида суҳбатлашилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019