Эркинжон Турдимов: «Одамлардан сўранг, ҳокимият, ички ишлар ҳақида яхши гап айтмайди»

12:59 20 Июль 2018 Жамият
783 0
Фото: Facebook / Эркинжон Турдимов

Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 54-сессиясида қилган нутқида бир қатор муҳим масалаларга тўхталиб ўтди. 

«Агар тартиб бўлмайдиган бўлса эртага халқ депутат ҳақида нима дейди, қўлини кўтариб туширадиган одам деб ўйлайди. Сўранглар одамлардан, ҳокимият ким десангиз, ички ишлар ким десангиз яхши гаплар айтмайди. Одамларнинг давлат бошқарув органлар фаолиятидан кўнгли қолган.

Мен ҳурматли депутатларга айтмоқчиманки, илтимос қилмоқчиманки, биргалашиб аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганиб ўзгариш қилишимиз керак.

Афсуски ҳали кўп раҳбарларимиз пастга тушмаган. Ўзини осмонда санаб юрибди. Менда бунинг асоси бор. Депутатлар ҳимоячи бўлиб чиқиши керак», дея Турдимовнинг сўзларини келтиради "Дарё" интернет нашри.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар