Туну кун ишлайдиган боғча ​

15:47 27 Август 2019 Жамият
214 0

Учқудуқда туну кун ишлайдиган 160 ўринли нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилди.

Давлат билан шерикликда  ташкил этилган ушбу муассасага тадбиркор Мунаввар Қорабоева асос солди. Аслида у Тошкент Давлат педагогика институтининг мактабгача таълим йўналишини тамомлаб, олий маълумотли мутахассис саналади.

Муассаса бунёдкорлигига банкнинг 2 миллиард сўмлик кредит ва тадбиркорнинг эса 1 миллиард сўм ўз маблағи йўналтирилди. Унда яратилган шароит ва қулайликлар ота-оналарга манзур бўлмоқда.

- Икки нафар фарзандим бор. Кечки сменага ишга кетаётганимда беш ёшли ва уч ёшли фарзандларимга қаровчи бўлмагани сабабли қўшниларга ташлаб кетишга мажбур бўлардим, - дейди Наргиза Рўзиева. – Албатта, бу мен каби оналарга ажойиб байрам совғаси бўлди.

“Порлоқ юлдузчалар” деб номланган ушбу муассасада таълим-тарбия ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Шунингдек, инглиз ва корейс тили тўгараклари ҳамда спортнинг кураш, каратэ, бадиий гимнастика ва шахмат-шашка турлари бўйича секциялар фаолияти йўлга қўйилган.

Суткада 24 соат ишлайдиган муассасада ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида навбатчи гуруҳлар ташкил этилган. Маскан фаолияти туфайли 65 кишининг бандлиги таъминланди.

Темур ЭШБОЕВ,
(“Халқ сўзи”).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019