Туманда 50 та автомобиль тўқнашиб кетди. Қурбонлар бор

18:28 24 Декабрь 2018 Дунё
1085 0

Ҳиндистонда қалин туман туфайли шосседа 50 та автомобиль тўқнашиб кетди. Оқибатда саккиз киши ҳаётдан кўз юмди, кўплаб инсонлар жароҳатланди. Уларнинг айримлари оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

NDTV телеканали маълумотларига кўра, фожиа Харьян штати Жажар шаҳри яқинидаги Рохтак-Ревари йўлида содир бўлган. Тўқнашувга учраган транспорт воситалари ичида мактаб автобуси ҳам бор.

ЙТҲ туфайли йўлда икки километр узунликдаги тирбандлик юзага келган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019