Туман сессиясида бугунги долзарб масалалар кўриб чиқиляпти

11:35 12 Сентябр 2020 Жамият
217 0

Айни пайтда Тошкент вилояти Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ XI-сессияси ўтказиляпти.

Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси билан бошланган ушбу тадбирда туман Кенгаши депутатлари, корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этмоқда. Сессияни туман ҳокими Шуҳрат Ахмедов бошқаряпти.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 28 августида «Умумий ўрта таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишлари тўғрисида» кенгайтирилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқларнинг ижроси юзасидан тумандаги умум таълим мактабларини санитар талабларига мувофиқ бирламчи воситалар билан таъминлаш, дезинфекция ишларини ташкил этиш ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишларининг бажарилиши тўғрисидаги масала муҳокама қилинмоқда.

Туман кенгашининг “Ижтимоий маданий ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясининг раиси Г.Назирқулова мактабларда янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини депутатлар томонидан ўрганиши натижалари бўйича маълумот берди.

Бизни кузатиб боринг, бу ҳақида кейинроқ батафсил хабар қиламиз.

Шодиёр МУТАҲАРОВ
(«Халқ сўзи»).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?