Туғилган кунга олиб келинган “газли” ҳаво пуфакчалари ёрилиб кетди. Оқибатда бир киши жароҳат олди

15:43 10 Апрель 2019 Жамият
323 0

Иллюстратив фото

Бугун соат 12:50да Мирзо-Улуғбек туманида жойлашган уйлардан бирида табиий газ билан тўлдирилган ҳаво пуфакчалари ёрилиб кетган. Газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида 16 ёшли В.А. куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Рўй берган ҳодиса ўрганилганда, шу нарса маълум бўлдики, хонадонда 25 та ҳаво пуфакчаси бўлган. Туғилган кунни нишонлаш пайтида шам ёқилган торт яқинидаги табиий газ билан тўлдирилган пуфакча ёрилиб кетган. У ердаги қизларнинг айтишича, ҳаво пуфакчалари интернетда берилган эълон орқали сотиб олинган. Айни пайтда текширув ишлари олиб бориляпти.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳаво пуфакчаларини сотиб олишда эҳтиёт бўлишга чақирган. Харид қилинган пуфакчалар гелий билан тўлдирилганига ишонч ҳосил қилинг. Бошқа “енгил” газлар учқун олиб, ёнғин келтириб чиқариши мумкин. Ҳаво пуфакчаларини олдида чекмаслик керак.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019