Туғилган кун совғаси - “Дўстлик” ордени

14:10 30 Август 2018 Жамият
158 0

Бугун Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Ховос тумани Кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари Шербўта  Примқуловнинг туғилган куни. У 67 ёшга кирди.

 Шербўта аканинг бу галги таваллуд айёми, айниқса, эсда қоларли бўлди. Яъни  ҳаётидаги ана шу  қувончли сана  арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра, “Дўстлик” ордени билан мукофотланганлиги ҳақидаги хушхабарни  эшитди. Айни туғилган куни - бугун эрталаб   эса Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ушбу юксак мукофотни унга тантанали равишда  топширди.

“Уйимга қўлимда анвойи гулдаста, кўксимга орден  таққан ҳолда кириб келдим. Ҳамма хурсанд. Туғилган куним қўшалоқ байрамга айланди. Шукр, минг бора шукр. Инсон меҳнати қадрини шунчалик юксак эъзозлаётган давлатимизга, Президентимизга катта раҳмат”.

 Шербўта Примқулов - беш нафар фарзанднинг отаси, кўплаб набираларнинг бобоси. Пенсияга чиққан бўлса-да, ҳамон эл-юрт хизматида.

 Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
 “Халқ сўзи”мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар