ТТДҲК Бош котибининг Ўзбекистонга ташрифи тўғрисида

21:18 03 Октябр 2019 Жамият
188 0

2019 йилнинг 3-6-октябрь кунлари Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг Бош котиби Боғдод Амреев Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

Ташриф доирасида Боғдод Амреев Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Савдо-саноат палатасида учрашувлар ўтказади, мамлакатимизда биринчи марта бўлиб ўтадиган ТТДҲКнинг Ишбилармонлар кенгаши мажлисида ва Ўзбекистон, Озарбайжон, Венгрия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия тадбиркорлари иштирокидаги Инвестицион бизнес форумида иштирок этади. Боғдод Амреевга ТТДҲК Котибияти делегацияси ҳамроҳлик қилади.

Қайд этиш жоизки, Туркий олам Ишбилармонлар кенгаши мажлиси ва бизнес форуми Тошкент шаҳрида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда мамлакатимизнинг Анқара шаҳридаги Элчихонасининг фаол кўмагида ўтказилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019