Цукерберг икки ойда 31,4 млрд. доллар ишлаб олиб, бўлажак триллионерни ортда қолдириб кетди

12:45 24 Май 2020 Дунё
1170 0

Жорий йилнинг 23 мартидан 22 майига қадар дунё рейтингида дастлабки 25 та ўринни эгаллаган миллиардер 255 млрд. доллар ишлаб топган. Forbes шу орқали пандемия пайтида ўз “мижозлари“нинг аҳволини ўрганиб чиққан.

Уларнинг ичида Facebook асосчиси Марк Цукерберг ҳаммани ортда қолдириб кетган. Марк икки ой ичда 31,4 млрд. доллардан 86,5 млрд. долларгача ошди.

Қайд этилишича, шу вақт ичида Facebook акциялари нархи қарийб 60 фоиз қимматлашиб, 22 майга келиб рекорд даражагача кўтарилган. Шундай қилиб Цукерберг май ойига келиб рейтингда тўртинчи ўринга кўтарилиб олган. Апрель ойида у 7-поғонада турганди.

Amazon бош директори Жефф Безос бу борада иккинчи бўлди. У 29,9 млрд. доллар топиб, сармоясини 146,9 млрд. долларгача етказиб олган. Чунки бу даврда компания акциялари қиймати 29 фоиз қимматлашган.

Айни пайтда дунё миллиардерлари рўйхатини ҳам айнан Безос бошқариб турибди. Прогнозларга кўра, айнан Безос 2026 йилга келиб дунёдаги биринчи триллионерга айланиши ҳам мумкин. Ўшанда у 62 ёшга тўлган бўлади. Бу ҳақда Comparisun тадқиқот платформаси хабар берганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?