Трамп ва Путин 2019 йил бошида Вашингтонда учрашади

17:12 26 Июль 2018 Дунё
235 0
Фото: ИноСМИ

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия раҳбари Владимир Путин билан 2019 йилда учрашмоқчи. Бу ҳақда унинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон маълум қилди, деб ёзади Reuters.

“Президентнинг ишончи комилки, юқори даражадаги икки томонлама учрашув Россияга қарши “жодугарлар ови” якунлангандан сўнг ташкил этилиши муқаррар ва биз у 2019 йил бошида бўлиб ўтишига келишиб олдик”, - деди у.

19 июль куни Трамп Болтондан Путинни Вашингтонга таклиф қилишни сўраганди. Мазкур ташриф шу йил куз фаслига режалаштирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, икки раҳбар ўртасидаги дастлабки тўлиқ форматли учрашув шу йил 16 июль куни Хельсинки шаҳрида ташкиллаштирилганди. Ўшанда Трамп ва Путин ёпиқ эшиклар ортида икки соатдан зиёд суҳбатлашган эди. Икки етакчи ҳам мазкур мулоқотларни ижобий баҳолади. Шундан сўнг Кремль Трамп ва Путин бундан ташқари яна қатор халқаро форумларда учрашиши мумкинлигини маълум қилганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар