Трамп НАТО бўйича иттифоқчиларини кескин танқид қилди

16:13 11 Июль 2018 Дунё
232 0
Фото: RT

АҚШ президенти Дональд Трамп НАТО бўйича иттифоқчиларини улар нафақат мудофаага жуда кам харажат қилаётганликда, балки Шимолий Атлантика блокига бадалларни тўлашни кечиктираётганликда ҳам айблади. Бу ҳақида у кеча НАТОнинг Брюсселдаги саммити арафасида ўз твиттерида ёзди.

Оқ уй раҳбари сўзларига кўра, Америка Қўшма Штатларидан ҳимоя кутаётган кўплаб НАТО мамлакатлари нафақат 2 фоиз қоидаларини бажармаяпти, балки тўловларни жуда кечиктиряпти ҳам. У шерикларни камчиликнинг ўрнини қоплашга чақирди.

Бундан олдин Трамп 16 июль куни Хельсинкида учрашадиган Россия президенти Владимир Путин европалик сиёсатчиларга қараганда тушуниш осон бўлган суҳбатдошга айланиши мумкинлигини тахмин қилганди. Ўшандаёқ Америка етакчиси НАТО аъзолари, Қўшма Штатларга қараганда жуда кам тўлаётганидан яна бир бор норози бўлган эди.

Гап шундаки, АҚШ раҳбари иттифоқчилардан ҳарбий харажатларни, НАТО қоидаларида кўрсатиб ўтилганидек, ЯИМнинг 2 фоизигача етказишни бир неча марта талаб қилганди. Хусусан, у июнь ойида Германия ҳукуматини ҳарбий харажатларга АҚШ ялпи ички маҳсулотининг 4 фоизини сарфлаётган бир пайтда у ЯИМнинг фақат 1 фоизини йўналтираётганини танқид қилганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар