Трамп музокараларда Путинга ён босганми?

11:20 25 Июль 2018 Дунё
492 0
Фото: РИА Новости

Кеча АҚШ президенти Дональд Трамп Хельсинкида Россия президенти Владимир Путин билан ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтган учрашув ҳақида баёнот берар экан, ҳеч қандай ён босишлар бўлмаганини билдирди. Лекин у муҳокамалар жараёнига оид аниқ деталлар ҳақида маълумот бермаган. Бу ҳақида Reuters хабар тарқатди.

У икки раҳбар асосан келажакда ҳар икки мамлакат фойдаси ҳақида гаплашганини таъкидлаган.

Маълумот учун, бундан олдин ҳам Трамп Хельсинкидаги саммитга тўхталиб ўтиб, Владимир Путин билан бир қатор масалалар, жумладан, Шимолий Кореяни денуклеризация қилиш, Яқин Шарқдаги тинчлик жараёнлари ва киберҳужумлар мавзулари кўриб чиқилганини қайд этиб ўтганди. Бироқ тафсилотларни тўлиқ келтирмаганди.

Россия расмийлари РФ раҳбари АҚШ президенти билан музокараларда Украина можароси юзасидан аниқ таклиф билан чиққанини маълум қилишди. АҚШ давлат котиби Майк Помпео эса улар Сурия инқирозини муҳокама қилишганини таъкидлаганди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Россия етакчисини Вашингтонга ҳам таклиф қилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019