Трамп куёвининг укаси марихуана сотиш хизматига инвестиция киритди

17:11 14 Август 2019 Дунё
451 0

Маълумки, АҚШнинг айрим штатларида марихуана ва наша сотишга рухсат берилган. 

LeafLink компанияси шу каби ҳудудларда наркотик моддаларнинг улгуржи савдоси майдонини яратган ва молиявий манбаларни ўзлаштиришнинг янги босқичига кўтарилди. Дональд Трампнинг катта маслаҳатчиси ва куёви Жаред Кушнернинг укаси Жошуа Кушнер эса бу борадаги сармоядорлардан бирига айланди. 

Унга тегишли Thrive Capital Management венчур жамғармаси ушбу жабҳага илк бор инвестиция киритди. 

Ж.Кушнер 2009 йилда Thrive Capital фондига асос солди. Ўша пайтдаёқ Instagram, Slack мессенжери, Stripe сервис онлайн-тўлов тизими, Glossier гўзаллик соҳаси стартапига сармоя кирита бошлаган. 2012 йилда Oscar суғурта компанияси асосчиларидан бири бўлган. 2014 йилда эса акаси билан кўчмас мулкка инвестиция йўналтириш учун Cadre онлайн-платформасини яратган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?