Трамп Ғалаба кунини нишонлаш учун Россияга келолмаслигини айтди

19:30 11 Март 2020 Дунё
340 0

Фото: Reuters

Кремлнинг хабар беришича, Вашингтон Москвага президент Дональд Трампнинг 9 майда Ғалаба кунини нишонлаш учун Россияга бормаслигини маълум қилган.

Совет Иттифоқининг фашистлар устидан Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабасини хотирлаш учун ҳар йили 9 майда ўтказиладиган парадга Путин раҳбарлик қилади ва фурсатдан фойдаланиб мамлакатнинг ҳарбий техникасини намойиш этади.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, бу маросимда АҚШ номидан ким қатнашиши ҳалигача маълум эмас.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу бу йил 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида 15 минг киши ва қарийб 400 та қуруқлик ҳамда авиация техникалари иштирок этишини айтди.

Унинг сўзларига кўра, байрамларда зенит-ракета тизимлари ва ҳарбий ҳаво мудофааси тизимлари, қирғоқ ракеталари тизимлари, шунингдек, узоқдан тоғ-кон машиналари иштирок этади. Вазир, шунингдек, Россия Қизил майдонда Ғалаба парадида иштирок этиш учун 20 та давлат ҳарбийларини таклиф қилганини таъкидлади.

Эслатиб ўтмиз, 2019 йилнинг ноябрь ойида Трамп 9 май куни Москвада Улуғ Ватан уруши ғалабасининг 75 йиллигини нишонлаш учун ташриф буюришни исташини айтганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?