Трамп: “Бизда Россия билан ҳам, Хитой билан ҳам яхши муносабатлар бўлади. Бу жуда муҳим”

18:31 21 Июнь 2019 Дунё
950 0

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин ва ХХР раиси Си Цзиньпин билан Япониянинг Осака шаҳрида бўлиб ўтадиган “Катта йигирматалик”(G20) саммити майдонида учрашишини маълум қилди. У Fox News телеканалига берган интервьюсида шу ҳақда тўхталиб ўтган.

“Мен Россия билан дўстлашишни хоҳлайман ва ўйлайманки, шундай бўлади. Мен Хитой билан дўстлашишни хоҳлайман ва ўйлайманки, шундай бўлади, - дея жавоб қайтарган Трамп бошловчининг Россия ва Хитой етакчилари билан муносабатларни ривожлантириш бўйича берган саволига. – Умуман, олганда улар билан келгуси ҳафта Японияда G20 саммитида учрашаман”.

Трамп АҚШ ва Россия ўртасидаги алоқаларнинг ёмонлашувига Москванинг Америкадаги сайловларга аралашуви билан боғлиқ суриштирув ишлари сабаб бўлганини айтиб ўтган.

“Бизда Россия билан яхши муносабатлар бўлади ва Хитой билан ҳам яхши муносабатлар бўлади. Бу жуда муҳим”, - дея қўшимча қилган у.

РФ раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков эса Путиннинг “Катта йигирматалик” саммити майдонидаги учрашувлар графиги кўриб чиқилаётгани учун бу борада аниқ ахборот бера олмаслигини билдирган эди. Ўз навбатида у Путин ва Трампнинг Кремлда эҳтимолий учрашиши ҳақида ҳозирча янгилик йўқлигини ҳам билдирган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?