Тожикистонлик кинологлар Ўзбекистонда малака оширди

16:56 04 Июнь 2018 Жамият
702 0

Тожикистон божхона хизматининг ўн нафар кинологи Ўзбекистонда тренингдан ўтди. 

Қўшни давлат божхона хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Божхона хизмати Миллий кинология марказида ташкил этилган ўқув дастури асосий кинология ва ветеринария курсларини ўргатишни ўз ичига олган.

Ўз навбатида улар психология, наркотиклар, портловчи моддалар ва қурол-яроғларни топишда хизмат итларидан фойдаланиш методлари бўйича малака оширишди.

Амалий машғулотлар якунида имтиҳондан ўтган тожикистонлик божхоначиларга тегишли сертификатлар топширилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019