Тожикистондан келаётган поезддаги 14 кг героин моддаси Ўзбекистонда ушлаб қолинди

10:19 06 Июнь 2018 Жамият
1080 0

31 май куни Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида кўп миқдордаги гиёҳвандлик моддалари ушланди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, тумандаги “Бекобод” темир йўл бекатида Тожикистон Республикасидан Ўзбекистон Республикаси орқали транзит равишда Қозоғистон Республикасига кетаётган юк поездининг ярим очиқ типдаги вагоннинг таг қисмига магнит билан жиҳозланган ҳолда жойлаштирилган 6 та темир ва 1 та елим қутичаларда целофан пакетларга жойлаштирилган 14 кг. 920,91 гр. “героин” гиёҳвандлик моддалари топилиб ашёвий далил сифатида олинган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019