Тожикистонда 7,2 килограммлик чақалоқ туғилди. Аммо рекорд эмас

12:14 13 Июль 2018 Дунё
648 0
Иллюстратив фото

Тожикистоннинг Кўлоб шаҳри туғуруқхонада 7 кг. 200 граммлик полвон дунёга келди. Тожик телеграф агентлиги хабарига кўра, бу мамлакат бўйича рекорд кўрсаткичдир.

Туғуруқхона мудираси Ҳалима Гадоеванинг айтишича, чақалоқ жарроҳлик йўли орқали дунёга келтирилган. Болакайнинг аҳволи қониқарли, онаси ҳам операциядан сўнг аста-секин ўзига келяпти.

“Фаолиятимда бу каби паҳлавон чақалоқни биринчи марта учратиб турибман. Бу Тожикистонда мислсиз ҳодисадир”, - дейди Ҳалима Гадоева.

Боланинг онаси 30 ёшли Тахмина Одинаева бўлиб, чақалоқ оиланинг бешинчи фарзандидир.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилда Ўзбекистонда оғирлиги 9,87 кг.лик қизалоқ, жорий йил январь ойида эса Қозоғистонда 6,06 кг.лик ўғил бола туғилган эди.

Маълумот учун, жаҳонда бу борадаги энг катта кўрсаткич Хитойда кузатилган. 2016 йилда мамлакатнинг Хэнань музофоти Сильсян шаҳрида 17,4 кг.лик “полвон“ дунёга келганди. Бундан нафақат унинг ота-онаси, балки шифокорлар ҳам ҳайратга тушган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар