Тожикистонда 16 турдаги товар ва маҳсулотлар, жумладан картошка, пиёз ва сабзи нархлари ҳам давлат назоратига олинмоқда

12:30 05 Июль 2018 Дунё
887 0

Тожикистон ҳукумати асосий эҳтиёж маҳсулотлари ва товарларнинг 16 тури нархларини ўз назорати остига олади. Бу ҳақида “Авеста” манбаси хабар берди. Мазкур вазифани амалга ошириш тегишли қарор билан давлат монополияга қарши кураш хизматига юклатилди.

Хусусан, давлат томонидан нархлари мувофиқлаштириб туриладиган ижтимоий аҳамиятга молик товар ва маҳсулотлар орасида ун, нон, макарон маҳсулотлари, дон, арпа, гуруч, шакар, мой, картошка, сабзавотлардан: сабзи, пиёз, карам, сут маҳсулотларидан: сут, кефир, сметана, творог, гўшт маҳсулотларидан: мол, қўй, товуқ гўштлари, шунингдек тухум, туз, чой, болалар озуқаси бор.

Таъкидлаш керакки, бундан аввал ҳам Тожикистон расмийлари озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса, Рамазон ойида гўшт қийматини бир неча бор тартибга солишга уринган эди. Бироқ булар ўз самарасини бермади: сифати яхши гўшт пештахталардан “ғойиб бўлди”, тавсия қилинган нархлар бўйича эскирган мол ва қўй гўшти тақдим қилинди.

Умуман олганда, Тожикистон орадан 25 йил ўтиб яна товар ва маҳсулотлар нархини мувофиқлаштириш амалиётига қайтяпти.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мамлакат ҳукумати томонидан 1993 йилда қабул қилинган эркин нарх-наво тўғрисидаги қарор ёрдамида бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллигига барҳам берилганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019