Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида отишма рўй берди

15:39 24 Май 2020 Дунё
354 0

Бу воқеа бугун, 24 май куни рўй берди. Қирғизистон давлат чегара хизмати маълумотига кўра, қирғиз чегарачилари Боткент вилояти ҳудудида Тожикистоннинг Ворух қишлоғи аҳолисининг мол боқишга бўлган уринишини олдини олишган, деб хабар берди Спутник.
“Соат 11:40 да Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари ўртасида қисқа отишма содир бўлди. Қирғизистон чегарачилари томонидан жабрланганлар йўқ”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, соат 12:20 да воқеа жойига етиб келган икки давлат чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтган. Ҳозир қирғиз-тожик чегарасининг ушбу ҳудудида вазият барқарор. Томонлар ушбу ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Тожик томонининг ҳодиса билан боғлиқ баёноти ҳозирча эълон қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, 8 май куни ҳам тожик-қирғиз чегарасида қуролли можаро юз берган эди. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?