Тожикистон тўқимачилик саноати вакиллари Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш учун келди

19:12 06 Август 2018 Жамият
805 0

Бугун, 6 август куни Тожикистоннинг тўқимачилик саноати вакилларидан иборат делегация Ўзбекистонга бир ҳафталик танишув сафарини бошлади.Бундан кўзланган мақсад Тожикистон тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати етакчиларини юртимизнинг мазкур соҳасида тўпланган бой тажрибаси билан яқиндан таништириш ҳамда томонлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишдан иборатдир.

Делегация таркибидан йирик тўқимачилик ва тикув-трикотаж фабрикалари,консалтинг компаниялари, Савдо-саноат палатаси, Хусусий секторни ривожлантириш кенгаши, шунингдек, олий ўқув юртлари ҳамда халқаро ташкилотлар раҳбарлари ўрин олган.

— Биз Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларда янги саҳифалар очилганидан хурсандмиз, — дейди Швейцария Ҳукумати томонидан молиялаштириладиган Халқаро савдо марказининг Тожикистондаги дастури миллий менежери Саидмўмин Камолов. — Бу бизга қўшниларимизнинг тажрибаларини ўрганиш имконини берди. Ташриф дастурига Ўзбекистон тикувчилик ва тўқимачилик саноатини қўллаб-қувватлаш бўйича давлат дастурлари билан яқиндан танишиш кўзда тутилган. Аминманки, мазкур ташриф Тожикистон тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати вакиллари учун мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитини яхшилашда янги ғояларни илгари суришга, шунингдек, янги бизнес-алоқаларни йўлга қўйишга ёрдам беради.

Ташриф давомида тўридан-тўғри ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш, қўшма корхоналар очиш, ҳамкорлик Меморандумини имзолаш бўйича музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019