Тожикистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифини атрофлича ёритиш мақсадида медиа-марказ ташкил қилинди

10:01 17 Август 2018 Сиёсат
264 0

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг мамлакатимизга амалга ошираётган давлат ташрифи муносабати билан пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун медиа-марказ ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати ташаббуси билан ташкил этилган ушбу марказ замонавий техникалар билан жиҳозланган бўлиб, юқори тезликдаги интернет тизимига уланган. Бу ерда малакали журналистлар, тасвирчи ва фотографлар иш олиб боряпти.

Марказ Тожикистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифини барча оммавий ахборот воситаларида, хусусан, интернетда атрофлича ёритиш, ташриф билан боғлиқ воқеаларга оид маълумотларни аниқ, ишончли ва тезкор равишда етказиб беришда муҳим кўприк вазифасини ўтайди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар