Тожикистон Президенти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерини қабул қилди

10:44 21 Ноябрь 2018 Сиёсат
844 0

Фото: president.tj

20 ноябрь куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон мазкур мамлакатга расмий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоиловни қабул қилди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик, жумладан, парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Эмомали Раҳмон меҳмонни мамнуният билан кутиб олди ва ушбу ташриф, унинг доирасидаги учрашувлар ва музокаралар Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги шериклик муносабатларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишига ишонч билдирди.

Суҳбат аввалида Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов Тожикистон раҳбарини Роғун ГЭСнинг биринчи агрегатини ишга туширилгани билан табриклади.

“Мен мазкур йирик объект муваффақиятли ишга туширилишидан ҳайратдаман... Ушбу лойиҳа нафақат Тожикистон халқи учун, балки Марказий Осиё минтақаси халқлари учун ҳам муҳимдир...”, деди Нурдинжон Исмоилов.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг стратегик шериклик даражасига чиқишида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалга оширган давлат ташрифи аҳамият касб этгани қайд этилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019