Тожикистон Ўзбекистон жанубида цемент заводи қуради

14:05 03 Август 2018 Жамият
921 0
Архив фото

Яқин истиқболда Тожикистон Ўзбекистон жанубида, Сурхондарё вилояти ҳудудида янги цемент заводи қуришни бошлайди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" мухбири хабар бермоқда.

“Завод Тожикистонда цемент ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган хусусий компания ҳисобидан қурилади, - дея қайд этиб ўтди ушбу мамлакат иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Неъматулло Ҳикматуллозода бугун ташкил этилган матбуот анжуманида. – Биз тожик хусусий бизнесини қўшни давлат иқтисодиётига инвестиция киритишга бўлган интилишини олқишлаймиз ва қўллаб-қувватлаймиз”.

Унинг сўзларига кўра, яқин вақт ичида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмасини бир йилда бир миллиард АҚШ долларигача чиқариш мақсад қилинган.

“Бундай имконият Тошкент ва Душанбе ўртасидаги муносабатлар ижобий томонга тубдан ўзгарганидан сўнг пайдо бўлди”, - деди вазир.

У жорий йил олти ойи мобайнида икки давлат ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш 128,3 млн. долларга етгани, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 69 млн. долларга кўп эканлигини таъкидлаб ўтди.

Тожикистон жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга 75 млн. долларлик маҳсулотлар экспорт қилган бўлса, 53,3 млн. долларлик товарларни импорт қилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019