Тожикистон мамлакатда ишлаб чиқарилаётган цемент олди-сотдисини назоратга олаяпти

15:24 04 Июль 2018 Дунё
364 0

Тожикистондаги бир нечта цемент заводларига эгалик қилувчи Хитойнинг “Хауксин” компанияси ўз маҳсулотларини келгуси йилдан бошлаб Ўзбекистонга Тожикистоннинг Тошкентдаги савдо уйи орқали сотадиган бўлди.

Мазкур компания ўзи мустақил тарзда Ўзбекистонга цемент сотарди. Чегаралар очилиб, виза масаласи ҳал бўлгандан сўнг, Тожикистон бу жараённи ўз назоратига олишга қарор қилди.

Савдо уйи директори Ҳамрохон Ғаниевнинг айтишича, улар барча цемент ишлаб чиқарувчиларга мурожаат билан чиқиб, маҳсулотларни ушбу савдо уйи орқали экспорт қилинишини талаб этган. Бундан аввал “Хуаксин” компанияси ўз ҳамкори бўлган “Гаюр” компанияси илтимосига қарамай, цемент маҳсулотларини ўзи сотиб, тушган даромадларни ўз ихтиёрида қолдирган.

“Биз бу масала бўйича Хитой томони билан музокаралар олиб бордик. Улар баёнот бериб, ўзбекистонлик шериклар билан 2017 йилда ҳали Тожикистон савдо уйи бўлмаган пайтда шартнома имзолаганлари, шу сабабли ҳозир бу шартномани буза олмасликларини айтишди. Шартномаларнинг амал қилиш муддати – 2018 йилнинг декабригача. Биз бундан кейин шартнома муддати узайтирилмаслиги ва цемент маҳсулотлари Тожикистоннинг Тошкентдаги савдо уйи орқали сотилиши лозимлигини сўрадик”, - деди Ҳ.Ғаниев.

Унинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон билан чегаралар очилганидан сўнг цемент экспорти бир неча бор кўпайган. Йил охирига қадар экспорт ҳажми 500 минг тоннадан ошиб кетади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар