Тожикистон Дўстлик делегацияси Ўзбекистонга келди

17:14 02 Август 2018 Жамият
522 0
Фото: Ҳасан Пайдоев / "Халқ сўзи"

Тожикистон маданият вазири Шамсиддин Орумбекзода бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Мазкур делегация аъзолари 4 августга қадар юртимизда бўлади.

Пойтахтимизда ушбу меҳмонлар иштирокида ўтказилган давра суҳбатида илм-фан, маданият, санъат соҳалари вакиллари, таниқли актёрлар, ёзувчи ва шоирлар иштирок этди.

— Халқларимиз тарихнинг мураккаб даврларига қарамасдан, ҳар доим дўстлик ва биродарлик анъаналарини сақлаб қолишга интилиб келганлар, — дейди Тожикистон халқ артисти Мирали Дўстизода. — Бугунги кунда ушбу алоқалар янги шакл ва мазмун билан бойиб, изчил ривожланиб боряпти. Ахир бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Азалдан оға-ини бўлиб яшаган, бир дарёдан сув ичган халқларимиз ҳақида ота-боболаримиз топиб айтганидек, куйласа — чолғуси бир, йиғласа — қайғуси бир.

Фото: Ҳасан Пайдоев / "Халқ сўзи"

Тадбирда “Бир осмон остида” ҳужжатли фильми намойиши бўлиб ўтди. Икки халқ ўртасидаги азалий дўстлик, қардошлик алоқаларидан ҳикоя қилувчи ушбу фильм томошабинларда катта таассурот қолдирди.

Халқаро пресс-клубда тожикистонлик меҳмонлар иштирокида ижодий учрашув ташкил қилинди. Тожикистон делегацияси ташрифи дастуридан юртимизнинг диққатга сазовор жойларига, жумладан, Самарқанд шаҳрига саёҳат ҳам ўрин олган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир”

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети олимлари билан кенг муҳокама қилиниб, “Халқ сўзи” газетаси ҳамкорлигида тайёрланган “Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир” деб номланган рисола “Zamin Nashr” нашриёти томонидан 1000 нусхада чоп этилди.

19 Январь 2019