Тожикистон авиакомпанияси Бухорога илк парвозни амалга оширди

09:18 30 Июль 2018 Жамият
365 0
Фото: Samoleting.ru

Тожикистон миллий авиакомпанияси — Somon Air самолёти Бухорога парвоз қилди. Бу ҳақда Тожикистон матбуот хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, рейс 28 июль куни Boeing самолётида амалга оширилган. Унинг давомийлиги 45 дақиқа, чипта нархи эса 72 долларни ташкил қилди.

Бу Тожикистон авиакомпанияси ҳаво кемасининг Бухорога амалга оширган илк учиши бўлди. Бундан олдин компания Самарқанд йўналишида ҳам парвозларни йўлга қўйишини эълон қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 1992 йилдан сўзнг Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги барча парвозлар бекор қилинган эди. 25 йиллик танаффусдан сўнг 2018 йилнинг 11 апрелдан бошлаб Тошкент ва Душанбе орасида доимий авиақатнов қайта тикланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019