Товуқ тухумининг қанчагача истеъмол қилиш юрак ва томирларга зарар етказмайди?

06:51 12 Март 2020 Lifestyle
627 0

Овқатланиш рационида товуқ тухумларининг борлиги юрак-қон томир касалликлари ривожланишига қай даражада таъсир қилади? Гарвард университети Жамоатчилик саломатлиги мактаби мутахассислари ушбу саволга аниқлик киритишди.

Улар 34 йил давомида аввалига жиддий сурункали касалликка учрамаган 200 мингдан ортиқ кўнгиллига оид маълумотларни таҳлил қилишди.

Тажриба якунида аниқландики, бир кунда бир дона тухум истеъмол қилиш ҳеч қанақасига инфаркт, инсульт ва юракнинг ишемик касалликлари хавфини ошириш билан боғлиқ эмас экан. Боз устига, нонуштада иккитадан тухум ейиш зарар қилмайди. Фақат буни ҳафтасига уч-тўрт маротабадан кўпайтириш керак эмас.

Ўз навбатида 2 тип қандли диабети билан оғрийдиган инсонларга тухумни камроқ истеъмол қилиш тавсия этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?