Ўзбекистонлик олим ихтироси жаҳон иқтисодиётининг юксалишига хизмат қилади

12:11 06 Сентябр 2018 Жамият
151 0
Иллюстратив фото

Саминжон Ҳусанов, “Халқ сўзи online”/Андижон. Сўнгги 8 аср мобайнида кимё соҳасида илмий даража беришга лойиқ топилган 20 та ихтисослик рўйхатга олинган. Уларнинг энг сўнггиси айнан Ўзбекистонда кимё фанлари доктори, Андижон давлат университети профессори Иброҳимжон Асқаров томонидан ихтиро қилинган бўлиб,  у “Товарлар кимёси” номи билан аталади.

“Товарлар кимёси” кимё соҳасида яратилган муҳим фан ҳисобланади. Боиси, ушбу фан орқали товар маҳсулотларини тасдиқлаш, сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларининг келиб чиқиши, товар тайёрланиши, хом ашё тури, қайта ишланиш шакли, нархи, жаҳон миқёсида тутган ўрнини белгилаш мумкин. Ушбу соҳа нафақат, Ўзбекистон Республикаси, балки, бутун жаҳон иқтисодиётининг юксалишига хизмат қилади, - дейди Ганновер органик кимё институти профессори Холгер Бутеншон. 

Андижон давлат университетида “Товарлар кимёсининг муаммолари ва истиқболлари” мавзусига бағишланган  V-республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Унда республикамизда фаолият олиб бораётган олимлар билан бир қаторда хорижлик мутахассислар ҳам иштирок этиб, соҳада амалга оширилаётган ишлар ва келгуси вазифалар юзасидан музокара қилдилар.  Анжуманда фан соҳасини ривожлантириш борасида энг аввало, кадрлар сиёсатига катта эътибор қаратиш лозимлиги алоҳида қайд этилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар