Товар хомашё биржасида бир ҳафтада 646,1 млрд сўмлик битимлар тузилди

12:06 22 Май 2018 Иқтисодиёт
396 0
Фото: UzEx

Жорий йилнинг 14 майдан 18 майгача бўлган давр мобайнида Ўзбекистон Товар хомашё биржасида 646,1 млрд сўмлик битимлар тузилди. Бу ҳақда "ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбада қайд этилишича, бу ўтган ҳафтадаги натижадан 26%га ортиқ эканлигини кўрсатди.

Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 485,7 млрд сўмдан 628,0 млрд сўмга кўтарилди. Сотувлар бўйича қурилиш моллари биринчи ўринни 30,2% билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда пахта толаси жойлашган бўлиб, биржа бозорининг 19,2%ни эгаллади. Кейинги ўринда озиқ-овқат товарлари жойлашган бўлиб, унинг улуши 10,4%ни ташкил қилади.

Валюта савдо майдончаси орқали 1,13 млн АҚШ долларлик маҳаллий маҳсулотлар сотилди. Келишувларнинг асосий қисмини полиэтилен ташкил этди. Унинг улуши 78%. Келишувларнинг қолган қисми техник мойга тегишли. Унинг улуши 22%га тенг.

Ўтган давр мобайнида авторақамлар бўйича онлайн аукцион орқали 81та автомобиль рақамлари сотилди. Уларнинг 55таси жисмоний шахсларга, 26таси юридик шахсларга сотилган. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 1,3 млрд сўмдан ошди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг деярли 66% биринчи тоифадаги авторақамлар, 19% битимлар иккинчи тоифа авторақамлар ва 13% битимлар 3-тоифа авторақамлар бўйича тузилган.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 60%га тенг. Кейинги ўринда Сурхондарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари автоҳаваскорлари ҳар бири 6% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Бухоро ва Наманган вилоятлари автоҳаваскорларига тегишли бўлиб, ҳар бирининг улуши 5%ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 12%га тенг.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар