Товар хом ашё биржаси Сирдарё филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди

18:26 22 Декабрь 2019 Иқтисодиёт
76 0

“Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамияти Сирдарё филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Замонавий услубида қурилган бинонинг кириш қисмида ресепшн-устуни, LED ахборот мониторлари, стендлари ва ташриф буюрувчилар фойдаланишлари учун алоҳида компьютерлар ўрнатилди. Бинодаги 33 хонанинг барчаси энг кўркам қурилиш-безак услублари асосида пардозланди.

— Биномиз “Бек қурилиш авто” масъулияти чекланган жамияти томонидан белгиланган муддатда қуриб битказилди, — дейди “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” АЖ Сирдарё филиали раҳбари С. Бегимқулов. — Уни бунёд этишда 9 миллиард 500 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Сифатли ва замонавий биржа хизматларини кўрсатиш учун барча моддий- техник ва ахборот-технологик шароитлар яратилди. Хусусан, локал ҳисоблаш тармоғи, юқори тезликдаги интернет алоқаси, биржа котировкаларининг электрон таблоси ўрнатилди. Мижоз ва ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиш учун алоҳида хона ташкил қилинди.

Филиал янги биносининг очилиш тадбирида “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” АЖ раисининг ўринбосари И. Ибрагимов, Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Каримов қатнашди.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,

“Халқ сўзи”мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019