“Тошшаҳартрансхизмат” якшанба кунини “Автобусларни капитал тозалаш куни” деб белгилади

12:35 12 Сентябр 2018 Жамият
709 0

“Тошшаҳартрансхизмат” компанияси махсус “Техник кўрик кунлари” ва “Автобусларни капитал тозалаш куни”ни ўтказиш бўйича қарор қабул қилди.

“Тошкент шаҳрида транспорт хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти томонидан сешанба ва жума кунлари “Техник кўрик кунлари” деб эълон қилинди. Тажрибали мутахассислардан ташкил топган махсус гуруҳ машиналарни тўлиқ техник кўрикдан ўтказади”, - дейилади компания хабарида.

Ўз навбатида,  кундалик кўрик ҳам компания муҳандислари томонидан график бўйича олиб борилади. Бундан ташқари, якшанба “Автобусларни капитал тозалаш куни” деб белгиланди. Шу куни компаниянинг машиналарга масъул бўлган барча ходимлари тозалаш ишларини амалга оширади. Хусусан, двигатель, ҳаракатланувчи қисмлар ва салон махсус кимёвий воситалар билан тозаланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019