Тошкентнинг яна 4 та жойида радарлар ўрнатилди

10:07 19 Июль 2018 Жамият
825 0
Фото: iiv.uz

Тошкент шаҳар Йўл хавфсизлиги бошқармаси айнан қайси ҳудудларда кўпроқ йўл транспорт ҳодисалари содир бўлаётганини аниқлаб, у ерларга тезликни қайд этувчи радарлар ўрнатиб боришмоқда. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Кеча Тошкент автомобиль ҳалқа йўлининг тўрт ҳудудида радарлар ўрнатилди. Ибн Сино мавзеси қаршисидаги Зангиота тумани “Чиғатой Оқ тепа” МЧЖ (тахта бозор) яқинида, “Гиламсарой”, “Мароқанд” тўйхонаси қаршисида, Тошкент ҳалқа йўли, йўл қурилиш бўлинмасида ва Деҳқонобод йўли кесишмасида (Юнусобод тумани) радарлар ўрнатилган.

Шунингдек, Ибн Сино мавзеси яқинидаги Тошкент ҳалқа йўлининг яхши ёритилмаганлиги ҳам Тошкент йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан ўрганилиб, тегишли идораларга хат юборилган.

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг таҳлилларига кўра, кўпинча ҳайдовчиларнинг тезликни белгиланган меъёрдан оширганлиги сабабли, йўл транспорти ҳодисалари содир бўлмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019