Тошкентнинг собиқ ҳокими МОҚ раҳбари этиб сайланди

19:44 15 Май 2019 Спорт
1005 0

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раҳбари сифатида ишлаб келган Рустам Шоабдураҳмонов МОҚнинг янги президенти этиб сайланди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Манбага кўра, 19:00да Миллий олимпия қўмитасида Бош Ассамблея иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтган. Йиғилишда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этган. Ассамблея номзод сифатида кўрсатилган Рустам Шоабдураҳмоновни бир овоздан қўллаб-қувватлаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Умид Аҳмаджонов МОҚ президенти лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар бергандик.

Маълумот учун, Шоабдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш дирекциясига раҳбарлик қилиб келади. Ўз вақтида Рустам Мавзурович Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида ҳам фаолият юритган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?