Тошкентнинг икки тумани бош солиқчилари ўзгарди

14:40 06 Сентябр 2018 Жамият
299 0
Архив фото

Давлат солиқ қўмитасининг буйруғига асосан Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур ва Сергели туманлари давлат солиқ инспекцияларига бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Фахриддин Умарович Абдунабиев Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ф.Абдунабиев 1972 йилда Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган. Маълумоти олий, 1994 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1994 йилдан Чилонзор тумани давлат солиқ инспекциясида бошлаган. Ф.Абдунабиев Чилонзор, Миробод ва Сергели туманлари давлат солиқ инспекцияларида турли масъул ва раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Шу кунга қадар Тошкент шаҳар Сергели тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Жаҳонгир Музаппарович Мирпўлатов Сергели тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ж.Мирпўлатов 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йили Тошкент молия ва иқтисодиёт коллежини, 2011 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Ж.Мирпўлатов меҳнат фаолиятини 2003 йилда Чилонзор тумани давлат солиқ инспекциясида бошлаб, масъул ва раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Шу кунга қадар Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар