Тошкентдан Жиддага мунтазам қатновлар қачондан бошланади?

12:04 11 Сентябр 2018 Жамият
312 0
Фото: Ўзбекистон ҳаво йўллари

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси жорий йилнинг 28 октябридан бошлаб “Тошкент-Жидда-Тошкент” йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини амалга оширади.

Тошкентдан Жиддага ва қайтиш қатновлари ҳафтасига икки марта, сешанба ва якшанба кунлари замонавий Boeing-757 ҳаво кемасида қуйидаги жадвал бўйича бажарилади (маҳаллий вақт):

Сешанба ва якшанба: HY-335 Тошкент 17:50 - Жидда 21:00

Сешанба ва якшанба: HY -336 Жидда 22:30 - Тошкент 05:10 + 1

Эслатиб ўтамиз, шу пайтга қадар Жидда қатновлари“Ҳаж” дастури доирасида бажарилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар