Тошкентдан Жиддага авиақатновлар йўлга қўйилади

10:22 28 Июнь 2018 Жамият
590 0
Фото: "Ўзбекистон ҳаво йўллари"

Эндиликда ҳафтасига бир марта Тошкент-Жидда-Тошкент йўналишидаги рейслар йўлга қўйилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатди. 

Хабарда қайд қилинишича, 26 июнь куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК дирекциясида авиакомпания ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда шунингдек зиёрат туризми дастури бўйича бевосита сайёҳларни жалб қилиш билан шуғулланувчи туроператорлар ҳам иштирок этишди. 

Музокаралар давомида мамлакатимизда зиёрат туризмини ривожлантириш концепцияси, бу масалада миллий авиаташувчининг роли, шунингдек Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейсларни йўлга қўйиш имкони муҳокама қилинди. 

Учрашув якунларига кўра, МАК томонидан 2018-2019 қишки навигация даврида ҳафтасига бир марта Тошкент-Жидда-Тошкент йўналишидаги рейсларни йўлга қўйиш масаласини ишлаб чиқишга келишиб олинди. Рейслар Boeing 767 ҳамда 787 Dreamliner авиалайнерларида амалга оширилади. 

Манба хабарида рейсларни амалга оширишни бошлаш санаси ва парвозлар жадвали ҳақида қўшимча хабар берилиш билдириб ўтилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019