Тошкентдан ўқ дори олиб чиқиб кетаётган шахс ушланди

17:07 23 Июль 2018 Жамият
851 0
Иллюстратив фото

“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари қурол-яроғ ва ўқ-дориларнинг божхона чегараси орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарлигини фош этишди.

“Тошкент” халқаро аэропортида Сеулга парвози олдидан фуқаро К.Т. божхонадан “яшил” йўлак орқали ўтар экан, унинг безовталаниши божхоначиларнинг диққатини тортди. Шундан сўнг, унга тегишли бўлган сумка рентген аппарати орқали назоратдан ўтказилганда, унда 2 дона патронлар яширилганлиги аниқланди. 5,45 мм.ва 7,62 мм. калибрли патронлар божхона ходимларининг оғзаки сўровида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилинмаган экан”, - дейилади ДБҚ ахборот хизмати хабарида.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига биноан контрабанда, яъни божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, портловчи моддалар, қурол-яроғ, ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019