Тошкентдан Иссиқ-кўлга мавсумий поездлар қатнови йўлга қўйилади

12:37 17 Май 2019 Жамият
628 0

Жорий йилнинг 6 июнидан бошлаб Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари ўртасида сайёҳликни ривожлантириш мақсадида мавсумий Тошкент-Бишкек-Балиқчи (Иссиқ-кўл) йўналишида халқаро йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари АЖ” Ахборот-таҳлилий медиа маркази “Халқ сўзи”га маълум қилди.

Поезд ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Тошкент-Марказий вокзалидан кечки соат 20:50 да йўлга чиқиб, Қозоғистон ҳудуди орқали ҳаракатланади ва жума куни кечки 20:29да Балиқчи вокзалида бўлади. Иссиқ-кўлдан шанба куни соат 01:59да ҳаракатланган поезд Тошкент шаҳрига якшанба куни соат 05:00 да етиб келади.

Халқаро қатнов Ўзбекистоннинг Салар, Чуқурсой, Келес, Қозоғистоннинг Сариағач, Арись -1, Чимкент, Манкент, Тюлькубас, Абаил, Бурное, Жамбул, Луговая ҳамда Қирғизистоннинг Мерке, Чальвадор, Қаинди, Қораболта, Беловодск, “Тўқмоқ” станциялари, Бишкек–2 ва Балиқчи вокзали орқали амалга оширилади.

Тошкент-Бишкек-Балиқчи (Иссиқ-кўл) йўналишида халқаро йўловчи поездида йўловчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Вагонлар шинам ва ёруғ, совутиш тизимлари билан жиҳозланган. Ресторан вагонда сайёҳлар ва йўловчилар учун салқин ичимликлар ва тансиқ таомлар тайёрланади.

Тошкент-Бишкек-Балиқчи йўналишидаги поезд қатнови Ўзбекистон фуқароларининг Иссиқкўл ҳудудида жойлашган дам олиш масканларида ҳордиқ чиқаришига ҳамда Қирғизистон фуқароларининг юртимизга келишларига бир қатор қулайликлар яратиши кўзда тутилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019