Тошкентдаги жамоат транспортларида электрон тўлов тизими йўлга қўйилади

18:10 05 Сентябр 2018 Жамият
315 0

“Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти Жанубий Кореянинг "Korea Smart-cart" Co.ltd компанияси билан ҳамкорлик қилиш мақсадида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Мазкур ҳамкорлик натижасида пойтахт транспорт тизимини тубдан такомиллаштириш, айниқса, электрон тўлов тизимини йўлга қўйиш режалаштирилган.  

Хусусан, мунтазам фойдаланиш мумкин бўлган ягона тўлов карталарини жорий этиш, жамоат транспортларида замонавий ва янги хизмат турларини йўлга қўйиш, бунда хорижлик ҳамкорлар билан ўзаро тажриба алмашиш, замонавий технологияларни амалиётга татбиқ этиш белгиланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар