Тошкентдаги яна бир кўча қайта очилади

09:39 21 Май 2018 Жамият
3146 0

Тошкент шаҳридаги аввал ёпиб қўйилган яна бир кўча автомобиллар ҳаракати учун қайта очилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Манба берган хабарга кўра, Амир Темур хиёбони («Уголок» кафеси) айланма йўли ва Зарафшон кўчаси оралиғида ҳамда Ш.Рашидов шоҳ кўчасидан Матбуотчилар кўчаси бўйлаб («Пойтахт» савдо маркази) Амир Темур хиёбони айланма йўлигача бўлган оралиқда транспортлар ҳаракати қайта тикланади.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар