Энди Тошкентдаги шифохоналар, улардаги бўш жойлар, касалликларнинг турлари ва сони ҳақида маълумотларни махсус тизимдан олиш мумкин бўлади

21:06 17 Июль 2020 Ҳужжатлар
1153 0

“Рақамли Тошкент” комплекс дастури доирасида Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлил тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан “Рақамли Тошкент” комплекс дастури доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро электрон ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низом ҳамда “Рақамли Тошкент” комплекс дастури доирасида Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлил тизимини жорий этиш режа-жадвали тасдиқланди.

Низомга кўра, “Рақамли Тошкент” геоахборот тизими вазифаларидан бири давлат органлари ва ташкилотларидан маълумотларни тезкор йиғиш ва реал вақт режимида Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати мониторинг ва таҳлил қилинишини таъминлашдан иборат.

Низомда, шунингдек, геоахборот тизими фойдаланувчиларининг вазифалари белгиланди.

Жумладан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги геоахборот тизимига эгалик қилади, унинг узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлайди, иқтисодий таҳлил ва прогнозлаш ишларида кенг фойдаланади.

Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлил тизимини жорий этиш режа-жадвалига асосан соҳалар бўйича тақдим этилиши назарда тутилган маълумотлар белгиланди.

Жумладан, соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича шифохона ўринларининг умумий сони, бўш жойлар сони, касалликларнинг турлари ва сони, тез ёрдам автомашиналарининг ҳаракатланиш дислокацияси каби маълумотлар тақдим этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?