Тошкентдаги қуюв-механика заводида ёнғин чиқди

14:31 10 Май 2019 Жамият
470 0

Қуюв-механика заводи | Архив фото

Бугун Тошкент шаҳар Бектемир туманида жойлашган қуюв механик заводида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати “ Халқ сўзи“га маълум қилди.

Қайд қилинишича, бугун 10 май куни Тошкент вақти билан соат 13:25да 101 тезкор рақамига Бектемир тумани Ҳусайн Бойқаро кўчасида жойлашган қуюв механика заводида ёнғин чиққани ҳақида ариза келиб тушган. Маълум бўлишича, корхонада бакдан сизиб чиққан мазут ёқилғисининг аланга олиши ёнғинга сабабчи бўлган.

Ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан, мазкур фалокат бартараф этилган. Ёнғин натижасида жароҳат олганлар йўқлиги айтилмоқда. Кўрилган зарар миқдори аниқланмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019