Тошкентдаги мебель цехида ёнғин содир бўлди

09:51 06 Ноябрь 2018 Жамият
653 0
Фото: ИИВ

5 ноябрь куни соат 07:24 да Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасига Чилонзор туманида жойлашган “Янги Файз таъмир” МЧЖга қарашли мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Ёнғинни ўчиришга 6 та ўт ўчириш экипажи жалб қилинди. Жанговар бўлинмалар томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин ҳудуди соат 07:37 да ўраб олиниб, 07:45 да ўчирилди.

Офат оқибатида ушбу цехнинг 80 квадрат метр майдонда томи, ички қисми ва жиҳозлари ёнган. Цех ишчиси С.Э. куйиш тан жароҳати олган.

Ёнғин сабаби ва келтирилган зарар аниқланмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019