Тошкентдаги корхонада бахтсиз ҳодиса. Қурбон бўлган ва жабрланганлар бор

15:32 14 Июль 2018 Жамият
818 0
Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

2018 йил 14 июль куни соат 02:30ларда Бектемир тумани “Олтин топган” МФЙ саноат ҳудудида жойлашган “БЛУ МАРМАР” корхонаси ҳудудида хлор билан ишлаш жараёнида хлор моддаси контейнерида ёрилиш содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги махсус хабарнома эълон қилди.

Хлорли контейнер ёрилиши оқибатида 1 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, 18 нафар ишчи хлор моддасидан заҳарланиш ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиалига жойлаштирилди. Соат 5:15 да ФВВ қутқарувчилари томонидан хавф бартараф этилди.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиалига ётқизилган 13 нафар ёлланма ишчилар соғлиги тўлиқ тикланганлиги сабабли 2018 йил 14 июль куни соат 10:30да уйларига рухсат берилган.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар