Тошкентдаги кўчалардан бири вақтинча ёпилди

15:26 27 Июль 2018 Жамият
350 0
Фото: ИИББ

Бугун, 27 июль куни Амир Темур кўчасининг Осиё кўчасидан Кичик ҳалқа автомобиль йўлигача бўлган қисмида автотранспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Манба хабарига кўра, кўча йўл қопламасини таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан вақтинча ёпиқ бўлади.

“Ноқулайликлар учун, сизлардан узр сўраймиз”, дейилади ИИБ баёнотида.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар