Тошкентдаги канал ва ариқлар ландшафт дизайни италиялик меъморлар томонидан ишлаб чиқилиши мумкин

18:16 25 Август 2018 Жамият
354 0

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.Ортиқхўжаев ва меъморчилик ва ландшафт дизайни бўйича NOVELLO s.r.l Made in Italy Landscape компаниясининг асосчиси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги янги тайинланган элчиси Отабек Акбаров ҳам иштирок этди.

Фото: Tashkentnews

Томонлар икки мамлакатнинг савдо-иқтисодий ҳамкорлигини муҳокама қилдилар. Марино Новелло пойтахтимизнинг асосий ўзига хослиги – умумий узунлиги 417 километр бўлган канал ва ариқлар эканлигини ҳайрат билан қайд этиб ўтди. Шундан сўнг у ушбу соҳада ҳамкорлик қилиш истагини билдирди.

Шунингдек, учрашувда ўзбек-итальян маданий марказини яратиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар