Тошкентдаги Ислом цвилизацияси марказида ёнғин келиб чиқди (ВИДЕО)

17:26 05 Декабрь 2019 Жамият
1042 0

Айни пайтда айрим ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида қад ростлаётган Ислом цвилизацияси маркази ёнаётгани ҳақида хабар тарқалмоқда.

Манбаларда қайд этилишича, ёнғин бугун соат 16:30 да келиб чиққан. Ҳодиса жойига ёнғин хавфсизлиги ходимлари зудлик билан етиб борган.

Бино яқинидаги йўлларда тирбандлик юзага келгани айтилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази қурилишига ўтган йил июнда рамзий тамал тоши қўйилган эди.

Ноябрь ойида қарийб икки гектар майдонда уч қаватли кўркам иморат қад кўтаргани, бинонинг симметрик марказида бежирим шарқона гумбаз, тўрт томонида 34 метрлик пештоқлар қурилгани хабар қилинганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019