Тошкентдаги Фарғона йўли кўчасига ўтиш бир неча кунга ёпилади

19:46 23 Сентябр 2020 Жамият
112 0

Бугун тунда Тошкентдаги Фарғона йўли кўчасидан ўтиш йўли ёпилиши маълум қилинди

Таъмирлаш ишлари сабабли 23 сентябрь соат 23:00 дан 10 октябрь кунигача Фарғона йўли кўчасига Истиқбол, Нукус ва КХАЙ кўчаларидан ўтиш йўли ёпиқ бўлади.  

Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз.  

Тошкент шаҳар ҳокимлиги етказилган ноқулайликлар учун пойтахт аҳолиси ва меҳмонлардан узр сўрамоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?